Дзюдо жамоамиздаги Хоразмликлар.Париж олимпиадасида дзюдочиларимиз муносиб иштирок этиб, ҳозирча Ўзбекистон қўлга киритган 1 олтин ва 2 бронза медални олиб бердилар. Медал олмаган дзюдочиларимиз ҳам мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
Биз, хоразмликлар учун янада фахрланадиган томони дзюдо жамоамизнинг эркаклар категорияларида ярми, аёллар категорияларида қарийб 100%ини хоразмлик полвон йигит қизлар ташкил қилар экан. Жами 11 дзюдочимиздан 8 нафари хоразмлик экан.
Эркаклар категорияларида 6 полвондан 3 нафари Хоразм воҳасидан :
- 73 кг : Муроджон Йўлдошев
- 81 кг : Шарофиддин Болтабоев (Амударё тумани, Қорақалпоғистон)
- 100кг+ : Алишер Юсупов
Аёллар категорияларида 5 нафар полвон қизларнинг барчаси хоразмлик:
- 48 кг : Ҳалимажон Қурбонова
- 52 кг : Диёра Келдиёрова (Хоразм келини)
- 57 кг : Шукуржон Аминова
- 70 кг : Гулноза Матниёзова
- 78 кг : Ирисхон Қурбонбоева
Ушбу маълумотлар, бир томондан Хоразм воҳаси Паҳлавон Маҳмуд ва достонлардаги Гўрўғли ва Ҳирмондалиларнинг юрти эканлиги бежиз эмаслигини билдиради.
Хоразмликларнинг аёл ва қизларга, келинларига эркаклар билан бирдай қараш, тенгма-тенг имкониятлар бериш одати минтақамиздаги барча ҳудудларга ўрнак бўлса арзийди.
@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.